date

"Челси" футболчилари кийиниш хонасида Гарначога ҳужум қилишди

"Челси" футболчилари кийиниш хонасида Гарначога ҳужум қилишди

"Челси" жамоасининг кийиниш хонасида "Манчестер Юнайтед"га қарши ўйиндаги 0:1 ҳисобидаги мағлубиятдан сўнг вазият кескинлашди. Танаффус вақтида лондонлик футболчилар ўз жамоадоши Алехандро Гарначонинг собиқ клубига қарши кўрсатган ёмон ўйинидан норози бўлиб, унга ҳужум қилишган. Аргентиналик вингер 16-дақиқада жароҳат олган Эстевао ўрнига майдонга тушган эди, бироқ учрашув давомида самарали ҳаракат қила олмади. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

Гарначонинг ўйини нафақат ҳужумда, балки ҳимояда ҳам танқидга учради. Хусусан, у Бруно Фернандесга қаршилик кўрсата олмади, натижада "Манчестер Юнайтед" сардори Матеус Кунянинг ғалаба голига ассистентлик қилди. Майдоннинг ўзида жамоа етакчиси Коул Палмер ҳам Гарначога бир неча бор танбеҳ берган. Ёш футболчи ўйин давомида жами 15 марта тўпни йўқотгани қайд этилди.


"Манчестер Юнайтед" футболчилари эса собиқ жамоадошлари устидан қозонилган ғалабани ижтимоий тармоқларда нишонлашди. Люк Шоу Instagram саҳифасида Гарначо билан тўқнашув акс этган суратни жойлади ва унга Бруно Фернандес, Диого Далот ҳамда Мейсон Маунт каби ўйинчилар лайк босишди. Маълумотларга кўра, манкунианликлар Гарначонинг Рубен Аморим билан келиша олмай, 40 млн фунт эвазига Лондон клубига кетганидан сўнг унинг омадсизлигини адолатли деб ҳисобламоқда.

Ҳозирда "Челси" кетма-кет бешта ўйинда гол ура олмай мағлуб бўлди, бу клуб тарихида 1912 йилдан бери кузатилмаган энг ёмон натижадир. 40 та ўйинда бор-йўғи 8 та гол урган Гарначо сўнгги олтита баҳсда асосий таркибга киритилмади. Лондон клуби раҳбарияти ёзги трансфер ойнасида ёш футболчини сотиб юбориш вариантини кўриб чиқмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » "Челси" футболчилари кийиниш хонасида Гарначога ҳужум қилишди