date

Ёш боксчиларимиз бугун Осиё чемпионатида ҳал қилувчи жангларга чиқади

Айни кунларда Олимпия шаҳарчасида бокс бўйича кичик ўсмирлар ва ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионати қизғин руҳда давом этмоқда. Бугун мусобақа доирасида ўсмирлар — U-17 тоифасида чорак финал баҳслари ўтказилади ва Ўзбекистон терма жамоасини 11 та муҳим тўқнашув кутиб турибди.

Ўзбекистонлик ёш чармқўлқоп усталари бугун рингда медаллар учун ҳал қилувчи босқичга қадам ташлашга ҳаракат қилади. Мухлислар эса навбатдаги ғалабалардан катта умид қилмоқда.

Қизлар ўртасида -46 килограмм вазнда Рухшонабону Аҳадова Жанубий Корея вакили Соҳеон Легага қарши рингга кўтарилади. -48 килограмм тоифасида эса Фарангиз Усвалиева Вьетнам спортчиси Ти Ру На Динга қарши баҳс олиб боради.

-50 килограмм вазнда Парвина Шакарова Ҳиндистон вакили Ови Абҳижеет билан куч синашади. -52 килограммда Маржона Худайбердиева қозоғистонлик Лашин Даулетжанга қарши жанг қилади.

-54 килограмм вазнда Қумринисо Муҳаммадова Хитой Тайпейи вакили Ю-Я Чен билан рингда тўқнаш келади. -57 килограмм тоифасида Мадинабону Худоёрова қозоғистонлик Разалия Ваидеманга қарши баҳс олиб боради.

-60 килограмм вазнда Саломатхон Сардорова Қирғизистон спортчиси Айзада Акимжанова билан куч синашади. -63 килограммда эса Меҳримах Қиличева қозоғистонлик Алина Кожевниковага қарши рингга чиқади.

-80 килограмм вазнда Ферузабону Камолова Эрон вакили Фатеме Растегармеҳженаба билан баҳс олиб боради.

Ўғил болалар ўртасида ҳам қизиқарли қарама-қаршиликлар кутилмоқда. -46 килограмм вазнда Абдуллоҳ Нуралиев мўғулистонлик Сун-Эрдене Буянбат билан тўқнаш келади.

-48 килограмм тоифасида эса Камронбек Баҳодиров тожикистонлик Фирузжон Бойматовга қарши рингга кўтарилади.

Ўзбекистон бокс федерацияси маълумотига кўра, учрашувлар икки дастурда ташкил этилади. Жанглар 11:00 ва 15:30 да старт олади.

Мутахассислар фикрича, ўзбекистонлик ёш боксчилар ҳозирча мусобақада юқори даражада иштирок этиб, яхши натижалар кўрсатмоқда. Айниқса, уларнинг тезкорлиги, техник тайёргарлиги ва жанговор руҳи мураббийлар томонидан юқори баҳоланяпти.

Мухлислар эса бугунги чорак финал баҳсларида ҳам ёш спортчиларимиздан ғалабалар кутиб, уларни қўллаб-қувватлашда давом этмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Ёш боксчиларимиз бугун Осиё чемпионатида ҳал қилувчи жангларга чиқади