date

Реал Мадриддаги тартибсизликлар: жамоа ичидаги зиддиятлар ва инқироз

Real Madriddagi tartibsizliklar: jamoa ichidagi ziddiyatlar va inqiroz

Реал Мадрид лагерида вазият кескинлашди. Машғулотлар вақтида Федерико Вальверде ва Аурелиен Тчоуамени ўртасида юз берган жанжал жамоа ичидаги муҳит қанчалик ёмонлашганини кўрсатиб берди. Тўқнашув оқибатида Вальверде бошидан жароҳат олиб, шифохонага ётқизилди ва 10-14 кунга сафдан чиқди. Бу воқеа клубдаги тартибсизликларнинг чўққиси бўлди. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

Муаммолар илдизи 2024-йилги ёзги трансфер ойнасига бориб тақалади. Кйлиан Мбаппе жамоага келганидан сўнг, аввалги уйғунлик йўқолди. Тони Крооснинг кетиши ва юлдуз футболчининг жамоавий ўйин тизимига мослаша олмаслиги Карло Анселотти учун бош оғриғига айланди. Винисиус Жуниор ва Жуд Беллингем каби етакчиларнинг самарадорлиги пасайиб, жамоа ўз ўйинини топа олмай қолди.

Ла Лига чемпионлигини бой берган ва Чемпионлар лигасидан эрта чиқиб кетган Реал Мадрид учун бу мавсум омадсиз якунланмоқда. Клуб раҳбарияти ёзда таркибда жиддий ўзгаришлар қилишга мажбур. Олдинда турган Эл-Класико эса жамоа учун мавсумдаги сўнгги синовлардан бири бўлиб, ундаги мағлубият вазиятни янада оғирлаштириши мумкин.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Реал Мадриддаги тартибсизликлар: жамоа ичидаги зиддиятлар ва инқироз