Челси янги бош мураббий изламоқда: номзодлар орасида Ираола ва Алонсо бор

Челси клуби янги бош мураббий излаш жараёнини жадаллаштирди. Лондонликлар Борнмут устози Андони Ираола билан музокаралар ўтказишди. Испаниялик мутахассис жорий мавсумда Борнмут билан Еврокубоклар сари дадил одимламоқда, бу эса Челси раҳбариятининг эътиборини тортди. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.
Маълумотларга кўра, Ираола Кристал Пелас таклифини рад этган. Шунга қарамай, Челси рўйхатида бошқа номзодлар ҳам бор. Хусусан, Баер Леверкузен мураббийи Хаби Алонсо клуб эгалари томонидан асосий вариант сифатида кўрилмоқда. Алонсо жамоани тактик жиҳатдан қайта шакллантира оладиган юқори савияли мутахассис сифатида баҳоланмоқда.
Челси раҳбарияти мураббийлар штабини мустаҳкамлаш учун трансфер сиёсатида ҳам ўзгаришлар қилишга тайёр. Номзодлар қаторида Фулхем устози Марко Силва ва Оливер Гласнер ҳам бор. Клуб янги мавсумга тайёргарликни ўз вақтида бошлаш учун яқин кунларда якуний қарорга келиши кутилмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!