Арсенал Матеус Фернандесни таркибга қўшиб олмоқчи

Микел Артета ёзги трансферлар ойнасида Арсенал ярим ҳимоясини янгилашни мақсад қилган. Лондонликлар Вест Хем Унитед юлдузи Матеус Фернандесни ўз сафига қўшиб олиш бўйича музокараларга киришишга тайёр. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.
Португалиялик футболчи жорий мавсумда 36 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол ва 3 та голли узатмага муаллифлик қилди. Унинг майдон марказидаги универсаллиги Артета талабларига тўлиқ мос келади.
Трансфер учун курашда Арсенал ёлғиз эмас. PSJ ҳам иқтидорли ярим ҳимоячини кузатмоқда. Агар Вест Хем Унитед мавсум якунида Чемпионшипга тушиб кетса, клуб молиявий қоидаларга риоя қилиш учун Фернандесни сотишга мажбур бўлиши мумкин.
Арсенал айни дамда Англия Премер-лигаси чемпионлиги учун курашмоқда ва Чемпионлар лигаси финалида PSJга қарши баҳс олиб боради. Шундан сўнг, клуб трансфер бозорида фаолроқ ҳаракат бошлаши кутилмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!