date

Фран Гарсия ёзда “Реал”ни тарк этишга яқин турибди

Мадриднинг “Реал” клубида ҳимоячи Фран Гарсиянинг келажаги борасида ноаниқликлар давом этмоқда. Испаниялик футболчи жорий мавсум якунланганидан кейин жамоани тарк этиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалди.

Журналист Экрем Конур маълумотига кўра, қишки трансфер ойнаси вақтида “Реал” раҳбарияти Гарсияни Англиянинг “Борнмут” клубига ижара асосида қўйиб юборишни истамаган. Бироқ ёзги трансферлар даврида футболчи яна жамоадан кетиш вариантини кўриб чиқиши мумкин.

Манбада айтилишича, 26 ёшли ҳимоячи Англия Премьер-лигасида фаолиятини давом эттириш имкониятларини ўрганмоқда. Шу билан бирга, Ферлан Мендининг жиддий жароҳат олгани Фран Гарсиянинг “Реал”даги аҳволига таъсир кўрсатиши мумкинлиги ҳам таъкидланган.

Жорий мавсумда испаниялик футболчи барча мусобақаларда жами 22 та учрашувда иштирок этди. У ўз ҳисобида 1 та гол ва 1 та голли узатмани қайд этган.

Маълумот учун, Фран Гарсиянинг мадридликлар билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt портали эса ҳимоячининг трансфер қийматини 12 миллион евро атрофида баҳоламоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Фран Гарсия ёзда “Реал”ни тарк этишга яқин турибди