date

Хаби Алонсо “Челси” таклифини рад этиб, “Ливерпуль”ни кутмоқда

Испаниялик мутахассис Хаби Алонсо келажаги борасида ҳали якуний қарор қабул қилмаган. Айни пайтда у Англиянинг “Челси” клубидан бўлган таклифга шошилмаяпти ва асосий эътиборини эҳтимолий “Ливерпуль” вариантига қаратмоқда.

Sport нашри тарқатган маълумотларга кўра, лондонликлар Алонсони жамоа бош мураббийлиги учун энг асосий номзод сифатида кўрмоқда. Бироқ испаниялик мутахассис футболчилик фаолиятида беш мавсум ҳаракат қилган “Ливерпуль”да мураббийлик ўрни бўшаши мумкинлигини кутишни маъқул кўрмоқда.

Хабарларда айтилишича, “Ливерпуль”нинг ҳозирги бош мураббийи Арне Слотнинг келажаги ноаниқлигича қолмоқда. Клуб раҳбарияти ҳозирча мутахассисга ишонч билдиришда давом этаётган бўлса-да, жамоа мухлислари унинг фаолиятидан норози эканини очиқ айтмоқда.

Манба таъкидлашича, агар Хаби Алонсо “Ливерпуль” вариантини ўйламаганида, у аллақачон “Челси” билан келишувга эришган бўларди. Аммо Лондон клуби вақтни чўзишни истамаяпти ва жаҳон чемпионати бошланишидан олдин янги мураббий тайинлашни режалаштирмоқда.

Шу сабаб “Челси” раҳбарияти муқобил вариантларни ҳам ўрганмоқда. Рўйхатдан “Борнмут” устози Андони Ираола, “Кристал Пэлас” бош мураббийи Оливер Гласнер, “Фламенго”нинг собиқ устози Филипе Луис ҳамда “Фулҳэм” мураббийи Марку Силва ўрин олган.

Шу билан бирга, “Ливерпуль” ҳам Хаби Алонсо масаласида якуний қарорга келмагани айтилмоқда. Хабарларга кўра, мерсисайдликлар тўрт кун аввал мадридликлардан мураббийнинг иш услуби ва талаблари ҳақида қўшимча маълумот сўраган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Хаби Алонсо “Челси” таклифини рад этиб, “Ливерпуль”ни кутмоқда