Ули Ҳоэнесс: Барселона жамоасининг бир тийини ҳам йўқ

Спорт1 дақиқа ўқиш258
Ули Ҳоэнесс: Барселона жамоасининг бир тийини ҳам йўқ
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Бавария фахрий президенти Ули Ҳоенесс Испаниянинг Барселона клубини кескин танқид остига олиб, уларнинг бир тиёни ҳам йўқлигини таъкидлади.
  • Goal.com хабарига кўра, 74 ёшли мутахассис АРД телеканалида чиқиш қилиб, 2023-йилда қарийб 100 миллион евро эвазига келган Гарри Кейн сотилмаслигини билдирди.

Бавария фахрий президенти Ули Ҳоэнесс шанба оқшомида жамоа қаҳрамони Гарри Кейн ҳақида илиқ фикрлар билдирар экан, айни вақтда Испаниянинг Барселона клубини кескин танқид остига олди. Германия рекордчиси ҳисобланган клуб раҳбари кубок финали куни бир неча соат давомида ОАВ сарлавҳаларидан тушмади. У ўз интервюсида нафақат рақибларини, балки клуб спорт директори Max Эберл ва ҳатто мухлисларни ҳам танқид қилди. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

Бавария жамоасининг 3:0 ҳисобидаги ғалабасидан сўнг, Ҳоэнесс АРД телеканалида чиқиш қилиб, хет-трик қайд этган Гарри Кейн ҳақида гапирди. “Бу биз амалга оширган энг яхши трансфер”, — дея таъкидлади 74 ёшли мутахассис. 2023-йилда қарийб 100 миллион евро эвазига келган Англия терма жамоаси сардори мавсум давомида 51 ўйинда 68 та гол ва ассист қайд этиб, ўзини тўла оқлади.

Ҳоэнесснинг айтишича, Гарри Кейн сотилмайди. Барселона уни Роберт Левандовски ўрнига муносиб номзод сифатида кўраётгани ҳақидаги миш-мишларга жавобан у шундай деди: “Албатта йўқ. Бавария футболчи сотадиган эмас, сотиб оладиган клуб. Боз устига, Барселона жамоасининг бир тийини ҳам йўқ. Ҳаммаси шундан бошланади”.

Каталонияликлар сўнгги йилларда молиявий муаммолар гирдобида қолган ва Ла Лига белгилаган маошлар чегараси туфайли янги футболчиларни рўйхатдан ўтказишда қийналиб келмоқда. Бироқ, сўнгги маълумотларга кўра, вазият бироз юмшаган ва Испания чемпиони янги мавсумда трансфер бозорида чекловларсиз иштирок этиш имконини берувчи “1:1” қоидасига қайтмоқда.

Гарри Кейн эса Ҳоэнесснинг мақтовларидан мамнун эканини яширмади. “Бундай гапларни эшитиш ёқимли. Бу клубда жуда кўп буюк футболчилар тўп сурган, шунинг учун ўзимни шарафли ҳис қиляпман. Бу мен ва оилам учун катта қадам эди. Мен ўзимни клуб тарихининг бир қисми деб ҳис қиламан”, — деди 32 ёшли ҳужумчи.

Кейинги янгилик

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?
  1. Жамият
    Хитойлик жуфтлик учун фарзанд дунёга келтирган ўзбекистонлик суррогат она вафот этди
  2. Дунё
    Хитойда робот-итлар учун 1 000 даража иссиқликка чидамли ҳимоя кийими яратилди (видео)
  3. Дунё
    Ғазода уруш сабаб бошпанасиз қолган жуфтлик мактаб ҳовлисидаги чодирда турмуш қурди
  4. Дунё
    Юзлаб личинкалар улкан илонга ўхшаш занжир ҳосил қилиб, биргаликда ҳаракатланди
  5. Жамият
    Тошкентда ота героинни 3 ёшли фарзандининг шапкасига яширгани аниқланди
  6. Жамият
    Германияда яшовчи 10 ёшли ўзбекистонлик ихтирочи халқаро танловда ғолиб бўлди
  7. Жамият
    Балиқчида савдо дўконининг шифт ва томи ёниб кетди
  8. Маданият
    “Беном” гуруҳи Муниса Ризаева ва Шоҳруҳхон билан дуэт куйлаб, мухлисларни хурсанд қилди (видео)
  9. Жамият
    Отнинг тақдири ҳал бўлди: у аввалги эгасига қайтарилди (видео)
  10. Жамият
    Бир дона олма хайрия аукционида 11 миллион сўмга сотилди (видео)