date

Николас Жакксон Хаби Алонсо қўл остида ўзини кўрсатиш имкониятига эга бўлади

Nicolas Jackson Xabi Alonso qo‘l ostida o‘zini ko‘rsatish imkoniyatiga ega bo‘ladi

Бавария жамоасидаги ижара муддатини якунлаб қайтган Николас Жакксон Челси клубининг янги бош мураббийи Хаби Алонсо ихтиёрига келиб қўшилади. Сенегалик ҳужумчи Стамфорд Бридгеда ҳамон юқори баҳоланмоқда ва у янги мавсум олдидан жамоа билан машғулотларга киришади. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

Клуб раҳбарияти 24 ёшли футболчини сотиб юборишдан олдин Хаби Алонсо унинг имкониятларини шахсан баҳолашини истамоқда. Жакксон 2025-26 йилги мавсумни Германияда ўтказган бўлса-да, Даилй Маил нашрининг хабар беришича, лондонликлар ички муҳитида унга бўлган ишонч ҳали йўқолмаган.

Аввалроқ собиқ мураббий Энзо Мареска билан юзага келган тушунмовчиликлар сабабли жамоани тарк этган ҳужумчига ҳозирда Англия Премер-лигаси ва бошқа хорижий клублардан қизиқишлар мавжуд. Бироқ, 1-июльдан иш бошлайдиган Алонсо унинг тақдирини ҳал қилмагунча, трансфер масаласи кўриб чиқилмайди.

Челси ҳужум чизиғида рақобат анча кучли. Ҳозирда таркибда Жоау Педро, Лиам Делап ва Эмманюэль Эмегҳа каби футболчилар бор. Келаси мавсумда жамоанинг еврокубокларда иштирок этмаслиги таркибни қисқартириш заруратини туғдириши мумкин, аммо Жакксоннинг қанотларда ҳам ўйнай олиши унинг имкониятларини оширади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Николас Жакксон Хаби Алонсо қўл остида ўзини кўрсатиш имкониятига эга бўлади