Англия чемпионатининг 36-турида «Арсенал» «Манчестер Юнайтед»ни қабул қилди.
Ўйиннинг 54 ва 57 дақиқаларида Гранит Чака ва Дэнни Уэлбек томонидан урилган голлар мезбонларга ғалаба келтирди, деб ёзади Kun.uz.
Шу тариқа, лондонликлар устози Арсен Венгернинг Жозе Моуриньога қарши ўйинлардаги статистикасида илк ғалаба пайдо бўлди.
Шунингдек, бу ўйиндан кейин «МЮ»нинг АПЛда 25 ўйиндан иборат мағлубиятсиз серияси якунланди. Жозе Моуриньо жамоаси охирги марта 2016 йилнинг 23 ноябрида, чемпионатнинг 9-турида «Челси»га 0:4 ҳисобида ютқазганди.
Бу ғалабадан кейин ҳам «Арсенал» 63 очко билан олтинчи ўринда қолмоқда. «МЮ» 65 очко билан бешинчи ўринда жойлашган.
Англия чемпионати, 36-тур
Арсенал – Манчестер Юнайтед 2:0 (0:0, 2:0)
Голлар: 1:0 – 54 Чака, 2:0 – 57 Уэлбек.
Арсенал – Чех, Косьельни, Монреаль, Гиббс, Ҳолдинг, Рэмзи, Окслейд-Чемберлен, Ўзил, Чака (Коклен, 76), Санчес, Уэлбек.
Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Жонс, Дармиан, Туанзебе, Смоллинг, Мхитарян (Лингард, 61), Кэррик, Эррера (Рэшфорд, 63), Мата, Марсиял, Руни.
Огоҳлантиришлар: Косьельни (67). “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди