12:00 / 10.09.2017
5 063

АПЛ. «Манчестер Юнайтед» ёмон анъанасини давом эттирди

АПЛ. «Манчестер Юнайтед» ёмон анъанасини давом эттирди
Англия премьер-лигасининг 4-туридан ўрин олган учрашувлардан бирида «Манчестер Юнайтед» «Сток Сити» меҳмони бўлди.

Алекс Фергюсон жамоадан кетганидан буён Стокда ғалаба қозона олмаётган манкунианлар бу сафар ҳам бу ишни уддалай олишмади. Аввалига Шупо-Мотинг ҳисобни очган бўлса, кўп ўтмай Маркус Рэшфорд тасодифий бўлсада, гол муаллифига айланди. Иккинчи бўлимда Ромелу Лукаку жамоасини олдинга олиб чиққанди. Бироқ яна ўша Шупо-Мотинг томонидан киритилган гол ўйиннинг дуранг билан тугашига сабаб бўлди.

Натижада «Сток Сити» кетма-кет бешинчи учрашувдирки, ўз уйида «МЮ»га мағлуб бўлмади. Жамоа бош мураббий Марк Ҳьюз эса Жозе Моуриньога қарши учрашувларда кетма-кет тўртта учрашувда ютқазмаган иккинчи мураббийга айланди.

Ушбу дурангдан кейин «МЮ» ҳисобидаги очколар сони 10тага етди ва жамоа ҳамшаҳарлари «Сити» билан бир хил очко тўплаган ҳолда турнир жадвалини бошқариб боришмоқда. «Сток Сити» эса 5 очко билан 10-поғонани банд этган.

Англия премьер-лигаси, 4-тур

Сток Сити – Манчестер Юнайтед 2:2 (1:1)
Голлар:
Шупо-Мотинг (43, 63) – Рэшфорд (45) Лукаку (57).

Сток Сити
: Батленд, Виммер, Кэмерон (Мартинс Инди, 46), Питерс, Зума, Аллен, Флетчер, Шакири, Хесе (Берахино, 75), Шупо-Мотинг, Диуф.
Манчестер Юнайтед: Де Хеа, Байи, Дармиан, Валенсия, Джонс, Эррера (Марсьяль, 72), Матич, Погба, Мхитарян (Лингард, 84), Рэшфорд (Мата, 72), Лукаку.

Манба: kun.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » АПЛ. «Манчестер Юнайтед» ёмон анъанасини давом эттирди