09:09 / 06.11.2017
4 859

«Арсенал» Манчестерда «Сити»дан, «Юнайтед» Лондонда «Челси»дан мағлуб бўлди

«Арсенал» Манчестерда «Сити»дан, «Юнайтед» Лондонда «Челси»дан мағлуб бўлди
Англия Премьер-Лигасининг 11-туридан кейин Лондоннинг «Тоттенҳэм» клуби «Юнайтед» билан тенглашиб олди. Гвардиола бошқарувидаги «Сити» эса бу икки клубдан 8 очкога ўзиб кетди, деб ёзади Дарё нашри.

11-тур доирасидан 2 та марказий ўйин жой олганди. Бунгача бирор марта ҳам мағлубият аламини тотиб кўрмаган «Манчестер Сити» футболчилари «Арсенал»ни қабул қилиб, 3:1 ҳисобида зафар қучди. Шу тариқа 11 та ўйиннинг 10 тасида ғолиб чиққан «шаҳарликлар» таъқибчиларидан ўзиб кетишда давом этди. Энди «Сити» камида 2 та тур давомида пешқадамлигини сақлаб тура олади.

Манчестернинг бошқа бир вакили «Юнайтед» эса Лондонда «Челси»га имкониятни бой берди. Жозе Моуриньонинг собиқ жамоасига қарши беллашувда мавсум харидларидан бири бўлган Альваро Мората ўзини кўрсатди. Йил аввалида Мората ёки Лукакудан бирини танлаши керак бўлган Жозе бельгиялик футболчи вариантида тўхталганди. Унинг жамоасини эса айнан Мората жазолади. Айни пайтда ҳар икки футболчи ҳисобида 7 тадан гол бор.

Лондон дербисида зафар қучган «Тоттенҳэм» мазкур турдан кейин «Юнайтед» билан тенглашиб олди. «Эвертон» футболчилари эса турнинг энг иродали жамоасига айланиб, 0:2 ҳисобини 3:2 га ўзгартира олди.

Англия Премьер-Лигаси

11-тур беллашувлари

5 ноябрь, якшанба


«Тоттенҳэм» — «Кристал Пэлас» 1:0

Гол
: Сон Хён Мин, 64 (1:0).

«Манчестер Сити» — «Арсенал» 3:1

Голлар
: Кевин де Брюйне, 19 (1:0). Серхио Агуэро, 50-пен (2:0). Александр Ляказетт, 65 (2:1). Габриэл Жезус, 74 (3:1).

«Эвертон» — «Уотфорд» 3:2

Голлар
: Ришарлисон, 46 (0:1). Кристиан Кабаселе, 64 (0:2). Байе Умар Ньясс, 67 (1:2). Доминик Калверт-Левин, 74 (2:2). Лейтон Бейнс, 90-пен (3:2).

«Челси» — «Манчестер Юнайтед» 1:0

Гол
: Альваро Мората, 55 (1:0).

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Арсенал» Манчестерда «Сити»дан, «Юнайтед» Лондонда «Челси»дан мағлуб бўлди