
Англия Премьер-Лигасининг 12-туридан ўрин олган “Манчестер Юнайтед” ҳамда “Ньюкасл” жамоалари ўртасидаги баҳс якунига етди. Учрашувда “қизил иблислар” иродали ва йирик ғалабага эришишди.
Таъкидлаб ўтиш жоизки, “Манчестер Юнайтед”нинг жароҳат олиб, узоқ муддатга сафдан чиққан футболчилари Златан Ибрагимович ва Поль Погба бугун майдонга тушишди.
Эътиборлиси, Погба майдонга қайтишини голли узатма ва гол билан нишонлади.
Дастлаб, 14-дақиқада “Ньюкасл” ҳисобни очган бўлса, меҳмонларнинг биргина голларига Марсьял, Смоллинг, Погба ва Лукакулар муносиб жавоб қайтаришди ва чиройли ғалабани расмийлаштиришди.
АПЛ, 12-тур.
“Манчестер Юнайтед” – “Ньюкасл” 4:1.
Голлар: Марсьяль 37, Смоллинг 45+1, Погба 54, Лукаку 70 - Гейл 14.
“Манчестер Юнайтед”: Де Хеа, Смоллинг, Линделеф, Валенсия, Янг, Мата (Эррера 83), Матич, Погба (Феллайни 70), Марсьяль (Ибрагимович 77), Рэшфорд, Лукаку.
“Ньюкасл”: Эллиот, Кларк, Манкильо, Йедлин, Лежен, Ритчи (Ааронс 66), Хэйден, Шелви, Мерфи, Гэйл (Диаме 77), Хоселу (Митрович 71).
Огоҳлантиришлар: Хэйден 12, Смоллинг 67.
Манба: www.uff.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар