Ўзбек футболи тарихидаги энг яхши футболчилардан бири ҳисобланган ва айни дамда Тошкентнинг “Бунёдкор” клуби бош мураббийи сифатида фаолият олиб бораётган Миржалол Қосимов Ўзбекистон футбол федерациясининг ҳозирги кунда амалга ошираётган ислоҳотлари ҳақида тўхталиб ўтди. Бу ҳақда ЎФФ расмий сайти хабар бермоқда.
Тажрибали мураббийнинг сўзларига кўра ЎФФ томонида болалар футболига қаратилаётган эътибор кун келиб албатта ўз самарасини беради.
“Ўзбекистон Футбол Федерацияси янги раҳбарияти клублар, мураббийлар, футболчилар олдига қатъий талабларни қўймоқда. Мен ўйлайманки, бу ўз самарасини беради. Биринчи навбатда болалар футболига жиддий аҳамият қаратилаётгани ҳам бежиз эмас. Болалар футболи бу – пойдевор. Агар пойдевор мустаҳкам бўлса, иморат бақувват бўлади. Мана шу ёш футболчилар келажакда терма жамоаларимизда тўп суришади.
Болалар футболини ривожлантириш мақсадида бир қатор чора-тадбирлар амалга ошириляпти. Ўзбекистон Футбол Федерацияси томонидан Сербия, Испания каби мамлакатлардан мураббийлар олиб келинди. Улар ўз маҳоратлари ва тажрибалари билан юртимиздаги болалар футболи мутахассислари ва мураббийларига катта ёрдам беришлари аниқ.
Клубларни лицензиялаш бўйича стадионларга қўйилаётган талаблар ҳам жуда ўринли. Чунки айрим стадионлардаги майдонлар замонавий талабларга жавоб бермайди. Масалан, кўп стадионларда ёритиш ускуналари ишламаслиги туфайли ўйинлар анча вақтли, мухлислар учун ноқулай вақтларда ўтказилган. Мана энди клублар олдига стадионлардаги ёритиш ускуналарини белгиланган талаб асосида бўлишини таъминлаш вазифаси қўйилмоқда. Албатта, бу учрашувни томоша қилиш учун стадионларга ташриф буюрадиган мухлислар учун анча қулайликлар туғдиради.
Миллий чемпионатимиз 12талик форматга ўтгани ҳақида ҳам ижобий фикрларни билдириш мумкин. Бу талаблар ўз самарасини беради. Чемпионатда қанча кўп рақобатбардош жамоалар бўлса, ўсиш бўлади. Кураш, шижоат кучаяди. Англияда ўз вақтида курашни кучайтириш учун майдон ўлчамини кичрайтиришган. Эксперимент сифатида. Курашларга бой ўйин бўлса мухлислар бу ўйинларга келади. Бу билан майдон ўлчамини кичрайтириш керак демоқчи эмасман. Шунчаки бундан аввал эътибор берилмаган барча жиҳатларга федерация томонидан эътибор қаратилаётгани қувонарли.
12та форматлик мусобақада оддий ўйинлар йўқ бўлади. Жамоалар камайтирилганидан кейин кураш кучаяди. Спорт принципи кураш, ғалабага интилиш, чиройли ўйин кўрсатиш, мухлисларни хурсанд қилиш. Ҳар битта ўйинга бошқача тайёргарлик кўрилади.
Шунингдек, Федерация томоиндан футболчиларнинг жисмоний ҳолати назорат қилиб борилиши ҳам бежиз эмас. Футболда пиёда юриб ғалаба қозониб бўлмайди. Замонавий футбол ўзгарган. Жисмоний тайёргарлик биринчи ўринда. Фикрлаш, техника буларнинг ҳаммаси кейинги ўринларда туради. Футболчилар жисмоний жиҳатдан бақувват бўлса, натижа ҳам бўлади , - дейди Миржалол Қосимов. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Трамп қайси хорижий мамлакатлар етакчилари билан телефонлашгани маълум бўлди