08:20 / 24.12.2017
4 786

«Манчестер Юнайтед» ғалабани бой берди

«Манчестер Юнайтед» ғалабани бой берди
«Манчестер Юнайтед» Англия премьер лигасининг 19-тури доирасида «Лестер Сити»га қарши ўйнади. Лестердаги «Кинг Пауэр — Уолкерс» стадионида кечган учрашув 2:2 ҳисобидаги дуранг натижа билан якунланди.

Ўйин бошида Риёз Маҳрез тўпни рақиб жарима майдонида бўш турган Жейми Вардига узатди. Ҳужумчи эса осонлик билан Давид Де Хеани доғда қолдирди. Ўйиннинг 40-дақиқасида Антони Марсиял чап қанотдан ҳужумга ўтиб Жесси Лингардга тўпни узатди, унинг зарбаси Хуан Мата орқали дарвозага бориб тушди.

Иккинчи бўлим ўрталарида Мата стандарт вазиятдан «тулкилар» дарвозасини чиройли тарзда ишғол қилди. 74-дақиқада Даниэль Амарти Маркус Рашфордга ишлатган қўполлиги учун иккинчи сариқ карточкани олиб, майдонни тарк этди. 94-дақиқада Марк Олбрайтон чап қанотдан дарвозанинг узоқ бурчаги соҳасига пас узатди, тўпга Гарри Магуаер тегиниб қўйди ва ҳисоб тенглашди - 2:2.

«Манчестер Юнайтед» эндиликда 42 очко билан иккинчи ўринда ва «Манчестер Сити»дан 13 очкога ортда қолмоқда. «Лестер» 27 очкоси билан саккизинчи ўринда жойлашган.

Англия чемпионати
19-тур
Лестер – Манчестер Юнайтед 2:2 (1:1, 1:1)

Голлар: 1:0 – 27 Варди, 1:1 – 40 Мата, 1:2 – 60 Мата, 2:2 – 90 Магуайр.
Лестер – Шмейхель, Симпсон (Амарти, 57), Морган, Магуайр, Фукс, Ндиди, Иборра (Окадзаки, 67), Маҳрез, Грэй (Чилуэлл, 80), Олбрайтон, Варди.
Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Линделеф, Смоллинг, Жонс, Янг, Погба, Матич, Мата (Мхитарян, 83), Лингард (Эррера, 76), Марсиял (Рэшфорд, 71), Лукаку.
Огоҳлантиришлар: Линделеф (34), Матич (47), Олбрайтон (54), Амарти (69), Марез (81).
Четлатиш: Амарти (73).

Манба: Kun.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Манчестер Юнайтед» ғалабани бой берди