5 235
«Манчестер Сити» АПЛда ўзининг кетма-кет 18-ғалабасига эришди. Бу сафарги қаҳрамон Раҳим Стерлинг
Англия Премьер-Лигасида етакчи бўлиб турган «Манчестер Сити» 20-турни ҳам 3 очко билан якунлади.
Рафаэль Бенитес бошқарувидаги «Ньюкасл» майдонига ташриф буюрган «шаҳарликлар»га Раҳим Стерлинг томонидан урилган ягона гол ёрдам берди. Эндиликда Гвардиола шогирдлари энг яқин таъқибчи ҳисобланган «Манчестер Юнайтед»дан 15 очкога илгарилаб кетган.
«Сити» битта давра доирасида барча жамоалар билан ўйнаб чиқишга улгурди. Бунда фақатгина «Эвертон» футболчилари Манчестер шаҳри жамоаси билан дуранг ўйнай олди. «Сити» қолган барча ўйинларни ўз фойдасига ҳал қилди. Ҳозирча фақатгина «Борнмут» клуби ҳар икки ўйинда ҳам таслим қилинган — 2:1, 4:0.
«Шаҳарликлар» навбатдаги турни 31 декабрь куни «Кристал Пэлас»га қарши ўтказади. Томонларнинг биринчи давра ўйинида Гвардиола бошқарувидаги манчестерлик футболчилар 5:0 ҳисобида зафар қучганди.
Бугун — 28 декабрь куни бўлиб ўтадиган «Кристал Пэлас» — «Арсенал» ўйини билан АПЛда 20-тур беллашувларига якун ясаб берилади.
Англия Премьер-Лигаси
20-тур беллашувлари
27 декабрь, чоршанба
«Ньюкасл» — «Манчестер Сити» 0:1
Голлар: Раҳим Стерлинг, 31 (0:1).
28 декабрь, пайшанба
«Кристал Пэлас» — «Арсенал» 01:00
“Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
БАА ўзбекистонлик ҳайдовчиларни иш билан таъминлашни режалаштирмоқда