
2017/18 йилги Чемпионлар Лигаси 1/8 финалининг жавоб ўйинлари ўтказилди.
Куннинг марказий ўйинида "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Севилья"ни қабул қилди. Голларга бой бўлган учрашув 1:2 ҳисобида меҳмонлар фойдасига ҳал бўлди.
Ўйиннинг 74-дақиқасида Бен-Йеддер ҳисобда меҳмонларни олдинга олиб чиқди. Орадан 4 дақиқада ўтиб, унинг ўзи дубль қайд этди. Мезбонларнинг ягона жавоб голи 84-дақиқада Лукаку томонидан киритилди.
Манчестер Юнайтед Англия – Севилья Испания 1:2
Голлар: 0:1 – 74 Бен-Йеддер, 0:2 – 78 Бен-Йеддер, 1:2 – 84 Лукаку.
Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Смоллинг, Байи, Валенсия (Мата, 77), Лингард (Марсьяль, 77), Янг, Феллайни (Погба, 60), Матич, Санчес, Рэшфорд, Лукаку.
Севилья – Рико, Кьер, Эскудеро, Меркадо, Лангле, Васкес (Писарро, 87), Банега, Сарабия, Нзонзи, Корреа (Гайс, 89), Муриэль (Бен-Йеддер, 72).
Огоҳлантиришлар: Банега (5), Бен-Йеддер (78), Корреа (88), Сарабия (90), Рэшфорд (90).
Илк учрашув 0:0 «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар