Аралаш яккакураш жанг санъатлари устаси Нурсултон Рўзибоев ўзининг навбатдаги жангини жорий йилнинг 14 апрел куни Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида ўтказади.
“ALASH PRIDE” Гран-при турнирида Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон ва Тожикистондан 77 кг вазн тоифасида энг кучли спортчилар махсус чемпионлик камари учун кураш олиб боришади.
Биринчи жанглар апрел ойида ўтказилса, 12 май ойида финал жанглари бўлиб ўтади.
Ҳозирча Нурсултоннинг рақиби аниқ эмас. Бироқ номзодлар орасида “APFC” версияси бўйича жаҳон чемпиони Махир “Пўлат оёқ” Мамедов, Қозоғистоннинг энг кучли жангчиларидан бири Артем Резников ва комплекс яккакурашларда 3 карра Россия чемпионати ғолиби, жанговар самбо бўйича Россия кубоги-2010 ғолиби енгилмас тожикистонлик Артур Одилбоевдан бири унга рақиблик қилиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Нурсултон Рўзибоев айни дамда бўлажак жангга тайёргарликни Таиландда ўтказмоқда. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)