21:34 / 27.03.2018
3 707

УЕФА 2018/19 мавсумдан еврокубокларда кескин ўзгаришлар жорий қилди

УЕФА 2018/19 мавсумдан еврокубокларда кескин ўзгаришлар жорий қилди
УЕФА келгуси мавсумдан кучга кирувчи Европа чемпилонлар лигаси ва Европа лигаси регламентидаги ўзгаришларни тасдиқлади. Бу ҳақда ташкилот расмий сайтида хабар берилган.

Манбага кўра, бу ўзгаришлар Европа чемпионлар лигаси, Европа лигаси ва УЕФА Суперкубоги мусобақаларида қўлланилади.

Биринчи энг асосий ўзгариш сифатида 2018/19 мавсумдан бошлаб плей-офф ўйинларининг қўшимча вақтида тўртинчи ўзгартириш амалга ошириш мумкин бўлади. Қолган ўзгаришлар қуйидагича:

Истисно тариқасида Европа чемпионлар лигаси, Европа лигаси ва УЕФА Суперкубоги учун баҳс қайдномасига 23 нафар футболчини киритиш мумкин бўлади. Аввал бу таркиб 18 ўйинчи билан чекланар эди. Шундай қилиб, захира ўриндиғида олдингидек 7 эмас, 12 нафар захира футболчиси ўтира олади.

Европа чемпионлар лигаси ва Европа лигаси гуруҳ босқичидан сўнг, клуб ҳеч қандай қўшимча чекловларсиз 3 нафар янги футболчини қайдномага киритиши мумкин бўлади. Бунда гуруҳ босқичида бошқа жамоада ўйнаган футболчига, плей-оффда бошқа жамоа сафида тўп суриш учун ҳам имконият берилади.

2018/19 мавсумдан бошлаб Европа лигасида (илгари УЕФА Кубоги деб аталган) кетма-кет 3 марта, ёки умумий ҳисобда 5 марта ғолиб чиққан жамоа футболкасининг қўл қисмига махсус белги билан чиқиши мумкин бўлади. Бундай логотип билан келгуси мавсумдаёқ ўйнаши мумкин бўлган ягоан жамоа «Севилья» саналади.

Шунингдек, Европа чемпионлар лигаси учрашувларининг бошланиш вақтлари ҳам бошқатдан тасдиқланди. Унга кўра, ЕЧЛ саралаш плей-офф учрашувлари, гуруҳ босқичи, 1/8, 1/4, 1/2 финал ва финал учрашувлари Тошкент вақти билан 00:00 (қишки вақтда 01:00да) ўтказилади.

Шунингдек, гуруҳ босқичидаги икки учрашув Тошкент вақти билан 22:55да бошланади. Гуруҳ босқичидаги сўнгги турнинг барча учрашувлари бир вақтда бошланади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » УЕФА 2018/19 мавсумдан еврокубокларда кескин ўзгаришлар жорий қилди