Англия Премьер-Лигаси 34-турида «Челси» сафарда «Саутҳемптон» меҳмони бўлди. Мезбонлар амалдаги чемпионга жиддий қаршилик кўрсатиб, 60-дақиқада 2:0 ҳисобида олдинда боришаётган эди. Шундан сўнг, Антонио Конте майдонга Оливье Жируни туширди.
Бу эса ўйин йўналишини умуман ўзгартириб юборди. «Челси» 8 дақиқа ичида учта гол уриб, ғалабани илиб кетишга эришди. Жиру голлардан 2 тасига муаллифлик қилди. Бу натижадан сўнг, «Челси» 60 очко билан 5-ўринда боряпти. «Саутҳемптон» 28 очко билан 18-ўринда қолди.
АПЛ, 34-тур
Саутҳемптон – Челси - 2:3
14 апрель, «Сент-Мэрис» стадиони
Голлар: 1:0 – 21 Тадич, 2:0 – 60 Беднарек, 2:1 – 70 Жиру, 2:2 – 75 Азар, 2:3 – 78 Жиру.
Саутҳемптон – Маккарти, Соареш, Беднарек, Бертран, Худт, Уорд-Проуз (Остин, 79), Ромеу, Тадич (Симс, 83), Хейбьерг, Йосида, Лонг.
Челси – Куртуа, Кэйхилл, Кристенсен, Алонсо, Аспиликуэта, Виллиан, Фабрегас, Азар (Мозес, 86), Канте, Дзаппакоста (Педро, 61), Мората (Жиру, 61).
Огоҳлантиришлар: Хейбьерг (42), Уорд-Проуз (44), Азар (64), Бертран (65), Ромеу (78), Лонг (81), Виллиан (82).
[media=https://youtu.be/revJCIQOEIQ] “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади