
Франциянинг машҳур France Football нашри ер юзида энг кўп пул ишлаб топаётган футболчиларнинг рўйхатини эълон қилди.
Унга кўра, "Барселона" клуби ҳужумчиси Лионель Месси дунёда энг кўп пул топадиган футболчи экан. Унинг бир йиллик даромади 125 млн еврони ташкил қилади. Бу пуллар маош ва рекламадан тушади.
Иккинчи ўринда "Реал" ҳужумчиси Криштиану Роналду туради. Унинг бир йиллик даромади 94 млн еврони ташкил қилади. Учинчи ўрин - ПСЖ ҳужумчиси Неймарда. Уники - 81 млн евро.
Мураббийларга келсак: энг кўп маошни "Манчестер Юнайтед" устози Жозе Моуринью олади. Унинг йиллик даромади 26 миллион евро.
Иккинчи ўринда Хитой терма жамоаси бош мураббийи Марчелло Липпи 23 млн евро билан бормоқда. Учликни "Атлетико" устози Диего Симеоне 22 млн евро билан банд этиб турибди.
Манба: www.uff.uz “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.