21:47 / 15.06.2018
2 288

ЖЧ-2018. Оскар Табарес: "Суарес ўйнай олмади? Ҳаммада омадсизлик бўлиб туради"

ЖЧ-2018. Оскар Табарес: "Суарес ўйнай олмади? Ҳаммада омадсизлик бўлиб туради"
Жаҳон чемпионатининг "А" гуруҳи 1-тур учрашувида Уругвай терма жамоаси Мисрни 1:0 ҳисобида мағлуб этди.
Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида уругвайликлар устози Оскар Табареснинг фикрлари қуйидагича бўлди:

- "Биз яхши ўйин намойиш этдик. Рақиб ҳам бўш келмади. Ўйлайманки, кейинги баҳсларда янада яхшироқ ҳаракат қиламиз. Жамоа ютиши учун ҳамма бир механизмдек ишлаши керак. Ҳеч ким шунчаки майдонда югурди деб ўйламайман".

- "Суарес яхши ўйнай олмади? Биласизми, ҳатто буюк футболчиларда ҳам омадсизликлар бўлиб туради. Месси, Марадона, Пеле - уларда ҳам шундай кунлар бўлган. Лекин Суарес ҳали ўзини кўрсатади. Биз унинг салоҳиятини жуда яхши биламиз, шунинг учун хавотирга ўрин йўқ".

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » ЖЧ-2018. Оскар Табарес: "Суарес ўйнай олмади? Ҳаммада омадсизлик бўлиб туради"