17:14 / 23.07.2018
2 409

Ўзилнинг Германия терма жамоасидан кетиши тўғри қарорми?

Ўзилнинг Германия терма жамоасидан кетиши тўғри қарорми?
“Арсенал” юлдузи халқаро фаолиятига якун ясаганини маълум қилди. Бу ҳолат Германия термасининг сўнгги Мундиалда кўрсатган ёмон натижалари фонида рўй бергани бироз ачинарли ҳолат. Қуйида унинг истеъфосига оид батафсил маълумотларни таҳлил қиламиз.

Германия терма жамоаси Россияда бўлиб ўтган Жаҳон Чемпионатида аламли тарзда чиқиб кетганидан кейин Германия Футбол Ассоциациячи президенти Рейнхард Гриндел Месут Ўзилдан мусобақа арафасида нима сабабдан Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған билан учрашгани борасида расмий баёнот талаб қилди. Гринделга эса футболчи томонидан у истаган баёнот берилди, керагидан ҳам ортиқ. Ўзил уч қисмдан иборат мактубида дастлаб Эрдоған билан учрашуви мазмуни, ОАВ танқиди ва халқаро фаолиятига якун ясаганини маълум қилди.

Баёнот кучли чиқди, унда 29 ёшли футболчи нега айнан ҳозир Германия термасидан кетмоқчилигини аниқ кўрсатди. 80 йилда биринчи марта “немис машинаси” Мундиалнинг гуруҳ босқичида қолиб кетди. Бироқ бунда барчаси учун бош мураббий Ёахим Лёв ёки ГФФ ни айблаш ўрнига, асли турк бўлган Ўзил немис футболи мутасаддилари Оливер Бирхофф ва Гринделни айблади.

Жаҳон Чемпионати бошланиши арафасида келиб чиқиши турк бўлган футболчилар – Ўзил ва Илкай Гюндоган Туркия президенти билан Лондонда суратга тушгани ҳақидаги фотосуратлар ОАВда тарқалди. Кўпчилик уларни футбол ва сиёсатни аралаштираётганликда айблади. Гюндоган шу заҳотиёқ бу учрашув сиёсий рухда бўлмаганини алоҳида таъкидлади. Ўзилнинг берган баёноти ҳам Гюндоганни қўллаб-қувватлади.

“Майда мен президент Эрдоған билан Лондонда хайрия ва таълимга оид кеча давомида учрашдим. Биз биринчи марта 2010-йилда у ва Ангела Меркель Германия – Туркия учрашувида кўришган эдим” – дейилади баёнотда.

Мундиалдан олдин ва давомида ҳам “Арсенал” вакили ўзини бу ҳолатлардан узоқроқ масофа сақлашга уринди. Бироқ Германиянинг Жаҳон Чемпионатидаги ёмон иштироки эски гапларни қайта аланга олдирди. Футбол мухлислари уни Австрияга қарши ўртоқлик ўйинида хуштакбозлик билан қаршилади. Россияда эса Месутнинг Германия мадҳиясини куйламаслиги унга бўлган нафратни янада кучайтириб юборди.

Баёнотининг учинчи қисмида Ўзил термадан кетишига асосий сабаб сифатида – ирқчиликни келтирди.

“Сўнгги воқеалар сабабли айтишим керакки мен ортиқ халқаро даражада Германия термасида ўйнай олмайман. Чунки мен ирқчилик ва ҳурматсизликни ҳис қиляпман.”

“Мен Германия либосини ғурур билан кийганман, энди ундай эмас. Бу қарорни қабул қилиш жуда оғир чунки мен жамоадошларим, мураббийлар штаби ва Германиянинг яхши одамлари учун боримни берганман.”

2009-йилда Германия сафида дебютини ўтказганидан кейин Месут Ўзил шу йилнинг июнигача қарийб 100 ўйинда майдонга тушди. Бу вақт ичида у термасига 2014-йилда Жаҳон Чемпиони бўлишига ёрдам берди. Шунингдек, беш марта Германиянинг энг яхши футболчиси деб топилди.

Жаҳон Чемпионати тугаганидан кейин ГФФ да бирорта киши ўз ишини йўқотгани йўқ. Аксинча, Ўзилдек иқтидорли футболчи қурбон қилинди. Аслида Мундилда қарорлар бўйича кўплаб хатолар мавжуд эди. Айниқча, Лерой Сане ва Вагнерлар таркибга киритилмагани анча баҳсли. Қолверса, гуруҳ босқичининг ҳар бир ўйинида кузатилган асосий таркибдаги хатолар...

ГФФ ва Германияда кўплаб хато танловлар бор эди, улар Ўзилга ҳам бошқа танлов бермади.
Эркинжон Ғайбуллаев тайёрлади
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)