Яқин кунларда Ўзбекистон миллий терма жамоаси бошқарувига Эктор Купер тайинлангани маълум қилиниши лозим. Ҳар ҳолда бизга шундай ваъда беришган. Аммо ҳозир энг асосий масала бу эмас. Бу кетишда қачондир бизга ҳам таниқли мутахассислардан кимдир келиши аниқ эди. Масала бошқа томонда. Ўша хорижлик мураббийнинг штабида ўзбек мутахассиси бўладими?
Бугуннинг мисолида олиб қарайдиган бўлсак, ўша кимдир Темур Кападзе бўлиши эҳтимоли жуда катта. Охирги вақтларда МТЖни айнан у бошқарди. Энди бир савол: Темур Кападзе хорижлик мураббийга ёрдамчи бўлиши керакми?
Бизнинг жавоб: Йўқ!
Сабабми? Сабаб шундаки, хорижлик мураббий, яъни Эктор Купер келгандан сўнг бир иллат футболимиздан соқит бўлиши лозим - таниш-билишчилик. Охирги йилларда терма жамоани ким бошқармасин қайсидир клуб билан боғлиқ бўлган. Вадим Абрамов ўз футболчиларини термага олиб келди, Миржалол Қосимов ва Бабаян эса ўз ўйинчиларини. Келинг, Эктор Купер Ўзбекистон терма жамоасига энг кучли ва энг муносиб футболчиларни жалб этсин. Ва бу йўлда унга ҳеч ким таъсир ўтказмасин.
Кападзе мураббийлар штабида бўлса, у орқали кимлардир терма жамоага ўз футболчисини тавсия қилаверишига эса, шахсан биз ишонамиз. Айнан шу боис ҳам янги даврда бирорта ўзбек мураббийи терма жамоада бўлмасин. Илтимос...
Манба: www.uff.uz “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг

Абдуллоҳ
Манба: www.uff.uz “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Мавзуга оид янгиликлар

Темур Кападзе қаерда?

Темур Кападзе: "Эктор Купернинг штабида бажонидил ишлаган бўлардим"

Эктор Купер бугун Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи сифатида таништирилиши мумкин

ЎФА вакили терма жамоага ким мураббий бўлиши ҳақидаги саволга жавоб берди (видео)

Эктор Купер терма жамоамизга келадиган 22-мутахассис

Эктор Купер ёки Чиро Феррара Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи бўлиши мумкин