Англия Премьер-Лигаси 2-турида мухлислар Лондон дербисининг гувоҳи бўлишди - «Стэмфорд Бриж»да «Челси» ва «Арсенал» клублари беллашди.
Ўйиннинг дебюти «Челси» фойдасига ҳал бўлди. 9 ва 20 дақиқаларда Педро ва Мората голлари ҳисобига «кўклар» 2:0 ҳисобида олдинга чиқиб олишди. Бироқ, «Арсенал» ирода намойиш қилиб, бўлим охирида зўр ўтказди ва ҳисобни тенлаштирди. Мхитарян ва Ивоби голларидан сўнг, таблога 2:2 ҳисоби ёзилди.
Иккинчи бўлим тенг курашлар остида ўтган бўлса-да, «Челси» сўнгги дақиқаларда ғалабани илиб кетди. Маркос Алонсо жамоасининг 3-голига муаллифлик қилди.
Бу натижадан сўнг, «Челси» 6 очко билан 1-ўринга чиқиб олди, «Арсенал» эса бирорта очкога эга бўлмасдан, 17-ўринда бормоқда.
АПЛ, 2-тур
18 август, «Стэмфорд Бриж» стадиони
Челси – Арсенал 3:2
Голлар: 1:0 – 9 Педро, 2:0 – 20 Мората, 2:1 – 37 Мхитарян, 2:2 – 41 Ивоби, 3:2 – 81 Алонсо.
Челси – Аррисабалага, Рюдигер, Алонсо, Аспиликуэта, Давид Луиз, Баркли (Ковачич, 60), Жоржиньо, Виллиан (Азар, 61), Канте, Педро, Мората (Жиру, 75).
Арсенал – Чех, Папастатопулос, Монреаль, Бельерин, Мустафи, Гундузи, Чака (Торрейра, 46), Ўзил (Рэмзи, 68), Мхитарян, Ивоби (Ляказетт, 75), Обамеянг.
Огоҳлантиришлар: Чака (27), Мустафи (77). “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди