09:26 / 30.09.2018
3 286

Лига 1. Неймарнинг дубли сабаб ПСЖ йирик ҳисобда ғалаба қозонди

Лига 1. Неймарнинг дубли сабаб ПСЖ йирик ҳисобда ғалаба қозонди
Футбол бўйича Франция чемпионати 8-туридан ўрин олган Ницца—ПСЖ беллашуви якунига етди.

Учрашувда ҳисоб 22-дақиқада ПСЖнинг бразилиялик ҳужумчиси Неймар томонидан очилди. 46-дақиқада Нкунку ҳисобни 0:2 кўриниш олишини таъминлади. Мезбонлар Сипрьеннинг қизил карточка олиши сабаб 59-дақиқадан бошлаб бир киши кам бўлиб ўйнашга мажбур бўлди. Ўйин асосий вақти сўнгги дақиқасида яна ўша Неймар гол уриб, жамоасининг йирик ҳисобда ғалаба қозонишини таъминлади.

Қайд этиш жоиз, Париж суперклуби 8 турда ҳам ғалаба қозонган ягона жамоа бўлиб турибди. Улар ҳисобида 24 очко бор ва жамоа турнир жадвалида яққол пешқадамлик қилмоқда.

Франция Лига 1, 8-тур

Ницца — ПСЖ 0:3
Голлар:
0:1 – 22 Неймар, 0:2 – 46 Нкунку, 0:3 – 90 Неймар.

Ницца – Бенитес, Эрей, Сарр, Коли (Балотелли, 46), Данте, Сен-Максимен, Макенго (Сипрьен, 28), Тамез, Ле-Мелу, Атталь, Маолида (Срарфи, 80).

ПСЖ – Ареоля, Тиаго Силва, Кимпембе, Керер, Маркиньос, Ди Мария (Верратти, 72), Нкунку (Бернат, 57), Рабьо, Диаби (Шупо-Мотинг, 72), Мбаппе, Неймар.

Огоҳлантиришлар: Сипрьен (45), Данте (55), Мбаппе (67), Бернат (87).
Четлатиш: Сипрьен (59).

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Лига 1. Неймарнинг дубли сабаб ПСЖ йирик ҳисобда ғалаба қозонди