07:52 / 24.10.2018
3 360

«Ювентус» «Олд Траффорд»да «Манчестер Юнайтед»ни таслим этди

«Ювентус» «Олд Траффорд»да «Манчестер Юнайтед»ни таслим этди
Европа Чемпионлар Лигаси 3-туридан ўрин олган «Манчестер Юнайтед» – «Ювентус» учрашуви ўз якунига етди. «Олд Траффорд»да бўлиб ўтган ўйинда туринликлар кичик ҳисобдаги ғалабани қўлга киритишди.

Учрашувнинг 17-дақиқасида меҳмонлар ўнг қанотдан ҳужумга ўтишди, Криштиану Роналдунинг узатган тўпи рикошет орқали Пауло Дибалага келиб тушди, аргентиналик футболчи эса тўпни яқин масофадан рақиб дарвозасига жойлаб, ҳисобни очди.

Ушбу голдан сўнг ҳам «Ювентус»да яна бир нечта имконият юзага келди, бироқ Де Хеанинг маҳорати ва сўнгги зарбалардаги ноаниқлик ҳисобнинг ўзгаришига йўл қўймади.

Шу тариқа, «Ювентус» кетма-кет учинчи ўйинни ўз фойдасига ҳал қилди ва гуруҳда пешқадам бўлиб турибди. Кейинги ўринларда «МЮ» (4), «Валенсия» (2) ва «Янг Бойз» (1) клублари боришмоқда.

ЕЧЛ, 3-тур

Манчестер Юнайтед (Англия) – Ювентус (Италия) 0:1 (0:1, 0:0)
Гол:
0:1 – 17 Дибала.

Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Смоллинг, Шоу, Янг, Линделеф, Матич, Погба, Мата, Марсьяль, Лукаку, Рэшфорд.
Ювентус – Шченсни, Кьеллини, Алекс Сандро, Жоау Канселу (Дуглас Коста, 87), Бонуччи, Бентанкур, Пьянич, Матюиди, Куадрадо (Бардзальи, 81), Дибала (Бернардески, 78), Роналду.

Огоҳлантиришлар: Матюиди (59), Янг (77), Кьеллини (82).

Манба: www.uff.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Ювентус» «Олд Траффорд»да «Манчестер Юнайтед»ни таслим этди