
Англиянинг Манчестер Юнайтед клуби раҳбарияти бош мураббий Жозе Моуриньонинг жамоани кучайтириши учун қишки трансфер ойнаси вақтида 100 млн фунт ажратади. Бу ҳақда "Turon24" нашри хабар бермоқда.
Манбада хабар қилинишича, МЮ бу пуллар эвазига марказий ҳимоя ва ҳужум чизиқларини кучайтирмоқчи. Жамоа ёзги трансфер мавсумида ўзи учун керакли футболчиларни қўлга кирита олмади. Ўтган ҳафтада Наполи ҳимоячиси Калиду Кулибалининг Манчестерга ўтиши мумкинлиги борасидаги хабарлар эълон қилинганди.
Манчестер Юнайтед Англия Премьер лигасининг 10-туридан сўнг турнир жадвалида 8-ўринни банд этиб турибди. Португалиялик мутахассиснинг ўз вазифасидан озод этилиши билан боғлиқ хабарларга қарамасдан, Глейзерлар оиласи унга ишонишда давом этадиган бўлишди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг