20:20 / 04.11.2018
3 521

Суперлига. «Насаф» ўзида «Нефтчи»га имкон қолдирмади

Суперлига. «Насаф» ўзида «Нефтчи»га имкон қолдирмади
Ўзбекистон чемпионатининг 29-туридан ўрин олган «Насаф» – «Нефтчи» учрашуви ўз ниҳоясига етди. Қаршидаги «Марказий» стадионида бўлиб ўтган баҳсда мезбонлар ғалаба қозонишди.

9-дақиқада Шароф Муҳитдинов қанотдан узатилган тўпни боши билан дарвозага жойлаб ҳисобни очган бўлса, 54-дақиқада Дилшод Саитов ҳисобни 2:0 кўринишига олиб келди.

Шу тариқа, Рўзиқул Бердиев шогирдлари ғалабали серияларини давом эттирган ҳолда қуйи олтитиликда пешқадам бўлиб туришибди.

Pepsi Суперлига, 29-тур

«Насаф» – «Нефтчи» 2:0 (1:0, 1:0)
Голлар:
1:0 – 9 Муҳитдинов, 2:0 – 54 Саитов.

«Насаф»: 35.Санжар Қувватов (с), 5.Ғолиб Ғайбуллаев, 7.Одилжон Ҳамробеков, 10.Бобир Абдухолиқов (27.Ислом Рашидхонов, 75), 14.Шароф Муҳитдинов (9.Амиржон Сафаров, 84), 15.Дилшод Саитов, 18.Бобир Давлатов, 20.Ислом Кенжабоев (49.Ойбек Бозоров, 90), 28.Хуршидбек Мухторов, 31.Сайдулло Раҳматов, 92.Умарбек Эшмуродов.

«Нефтчи»: 12.Музаффар Абдуллаев, 3.Шукурали Пўлатов (с), 5.Жалил Кимсанов (23.Абдураҳмон Абдулҳақов, 72), 14.Аброрбек Исмоилов, 18.Андрей Сидоров, 22.Абдужамол Исроилов (44.Достонбек Тошматов, 60), 40.Бобурбек Юлдашев, 64.Миржамол Неъматов, 65.Шодиёр Ҳожиматов, 91.Шерзод Ҳакимов, 95.Достонбек Турсунов.

Огоҳлантиришлар: Турсунов 62, Хожиматов 75, Давлатов 78, Пўлатов 82.

Манба: www.uff.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Суперлига. «Насаф» ўзида «Нефтчи»га имкон қолдирмади