03:12 / 11.11.2018
2 786

Ҳикматуллоҳ Тўраев Тошкент Гран приси ғолиби бўлди

Ҳикматуллоҳ Тўраев Тошкент Гран приси ғолиби бўлди
Тошкент шаҳрида давом этаётган Гран при баҳсларининг иккинчи кунида ўзбекистонлик Ҳикматуллоҳ Тўраев -73 кг вазн тоифасида олтин медални қўлга киритди.

А гуруҳидан баҳсларга қўшилган спортчи дастлаб руминиялик Марсел Серсеяни мағлуб этиб, кейинги босқичда швециялик Томми Масиасдан устун келди. Чорак финалда франциялик Бенжамин Аксус тўсиғини енгиб ўтган Тўраев, ярим финалда БАА вакили Виктор Скворцовга ҳеч қандай имконият қолдирмади. Финалда эса ўзбекистонлик спортчига германиялик Игор Вандтке рақиб бўлди. Анча оғир кечган баҳсда Тўраев рақибини иппон баҳоси эвазига мағлуб этди.

Ушбу вазнда ўзбекистонликлардан Ғиёсжон Бобоев, Умиджон Абдуллаев ва Жаҳонгир Алимардоновлар ҳам иштирок этди. Бироқ уларнинг барчаси саралаш босқичидаёқ медаллар учун курашдан чиқишди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ҳикматуллоҳ Тўраев Тошкент Гран приси ғолиби бўлди