
Миллатлар Лигаси доирасида Англия терма жамоаси «Уэмбли» стадионида Хорватия футболчиларини қабул қилди ва уч очкони қўлга киритишди. Ҳисобни очишга муваффақ бўлган хорватлар дуранг натижани ҳам сақлаб қолиша олмади.
Учрашувнинг биринчи бўлимида мухлислар гол кўришмади. Тенг курашлар остида кечган илк 45 дақиқаликда томонлар навбати билан ҳужум қилиб туришди. Иккинчи бўлимнинг 57-дақиқасида Крамарич мувозанатни бузиб хорватияликларни олдинга олиб чиқди. Шундан кейин Англия терма жамоаси устози 73-дақиқада Гарет Саутгейт майдонга Жесси Лингардни майдонга ва орадан 5 дақиқа ўтиб ҳисоб тенглашди. Гол муаллифи айнан шу Лингард. Голдан руҳланган майдон эгалари яна ҳужумга зўр беришди ва Харри Кейн 85-дақиқада ғалаба тўпини киритди.
Ушбу ҳавола орқали ўйиндаги энг хавфли вазиятлар ва урилган голларни томоша қилишингиз мумкин.
Миллатлар Лигаси
Англия – Хорватия 2:1 (0:0, 2:1)
Гол: 0:1 – 57 Крамарич, 1:1 – 78 Лингард, 2:1 – 85 Кейн.
Англия – Пикфорд, Стоунз, Гомес, Чилуэлл, Делф (Лингард, 73), Баркли (Алли, 63), Дайер, Стерлинг, Уокер, Рэшфорд (Санчо, 73), Кейн.
Хорватия – Калинич, Ловрен, Едвай, Врсалько (Милич, 26), Вида, Влашич (Рог, 79), Брозович, Перишич, Модрич, Ребич (Брекало, 46), Крамарич.
Огоҳлантиришлар: Баркли (26), Едвай (67), Брозович (67), Ловрен (89).
Манба: www.uff.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар