13:41 / 25.11.2018
4 212

Қатардаги жаҳон чемпионати «эсда қоларли» бўлади

Қатардаги жаҳон чемпионати «эсда қоларли» бўлади
Фото: «Анадолу»
ФИФА президенти Жанни Инфантино ташкилотнинг сайтида билдиришича, Қатарда ўтадиган жаҳон чемпионати «эсда қоларли» бўлади. Бу ҳақда «Хабар» нашри ёзмоқда.

Ташкилот раҳбари Қатар таассуротлари аввало мундиал ўтказиладиган стадионларнинг бир-бирига яқин жойлашгани билан боғлиқлигини айтди.

«Ноябрь ва декабрь ойларида Қатарда ажойиб об-ҳаво ҳукм суради. Ҳаво ҳароратининг 15-25 даража илиқ бўлиши мусобақаларни ўтказиш учун жуда қулай. Бу омиллар 2022 йили Қатарда ўтказиладиган жаҳон чемпионати бизга ажойиб онларни тақдим этишидан далолат бериб турибди», — деди Инфантино.

ФИФА президентининг фикрича, футбол бўйича жаҳон чемпионатига борган кўплаб инсонлар қуёш, пляжлар ва қумли соҳиллардан ташқари ҳам Қатар ажойиб мамлакат эканлигига гувоҳ бўлишади.

Эслатиб ўтамиз, Қатардаги жаҳон чемпионати 2022 йилнинг 21 ноябридан 18 декабригача бўлиб ўтади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Қатардаги жаҳон чемпионати «эсда қоларли» бўлади