Александр Гвоздик WBC чемпионлик камарини қўлга киритди

  • 2-12-2018, 10:45
  • 359
  • Спорт
  • Александр Гвоздик WBC чемпионлик камарини қўлга киритди
    Украиналик боксчи Александр Гвоздик (15-0, 12КО) ярим оғир вазн тоифасида (-79,4 кг) WBC чемпионлик камарини қўлга киритди.

    Бу боксчи ушбу камарни 2013 йилдан бери эгалик қилиб келаётган Адонис Стивенсондан (29-1-1, КО24) тортиб олди.

    Дастлабки раундларда боксчилар эҳтиёткорлик билан ҳаракат қилишди ва жанг ўрталарига келиб Гвоздик анча фаоллашди, бироқ ҳар гал унинг зарбаларидан канадалик боксчи тезда ўзини тиклаб олишга эришди. Бир неча марта ҳакамлар нокдаунларни ҳисобга олмади.

    10-раундга келиб, Стивенсонда чарчоқ аломатлари сезила бошлади. Бундан унумли фойдаланган ва ташаббусни қўлга олган украиналик боксчи рақибини 11-раундда батамом рингга қулатди. Унинг зарбалари кетма-кетлигидан ҳакам жангни тўхтатди.

    » » Александр Гвоздик WBC чемпионлик камарини қўлга киритди