
Аргентинанинг "Ривер Плейт" клуби Либертадорес кубоги ғолиблигини қўлга киритди. Жамоа Мадрид шаҳридаги "Сантьяго Бернабеу" стадионида "Бока Хуниорс"га қарши ўтказилган баҳсда 3-1 ҳисобида иродали ғалабани қўлга киритди.
Учрашувнинг 44-дақиқасида "Бока Хуниорс" футболчиси Бенедетто ҳисобни очган бўлса, 68-дақиқада Пратто ҳисобни тенглаштирди. 102-дақиқага келиб эса Кинтеро ҳимоядаги бўшлиқдан унумли фойдаланиб, ҳисобни 2-1 кўринишига келтирди. Учрашувнинг сўнгги сонияларига келиб бурчак зарбасидан кейинги қарши ҳужумдан унумли фойдаланган Мартинес ҳисобни якуний кўринишга олиб келди: 3-1.
"Ривер Плейт" ўз тарихида тўртинчи маротаба ушбу турнирдаги ғалабасини нишонламоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар