20:57 / 29.12.2018
2 541

Унаи Эмери: «ПСЖ»да Салоҳнинг салоҳиятига шубҳа билан қараган эдик»

Унаи Эмери: «ПСЖ»да Салоҳнинг салоҳиятига шубҳа билан қараган эдик»
«Арсенал» бош мураббийи Унаи Эмери «Ливерпуль»га қарши бугун бўлиб ўтадиган ўйин олдидан рақиб ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ борасида бир фактни айтиб ўтди. Унинг сўзларига кўра, 2016-2018 йилларда «ПСЖ»ни бошқарган даврида мисрлик ҳужумчи трансфери масаласи кун тартибида бўлган.

«Биз Салоҳни «ПСЖ»га олиб келиш масаласини муҳокама қилгандик. Ўша пайтда у «Рома» ўйинчиси эди. Бизда унга нисбатан бироз ишончсизлик бор эди. Кейин у «Ливерпуль» билан шартнома тузди ва шу жамоада барча шубҳа-гумонларга барҳам берди. Ҳозир жаҳоннинг энг яхши беш футболчисини санасак, Салоҳ – улардан бири. Салоҳга нега ишончсизлик билан қараган эдик? Чунки у «ПСЖ»дек катта клубда ўйнаб кета олармикан, деб ўйлаганмиз» – дея айтиб ўтган Эмерининг сўзларини келтирди Kun.uz.

Эслатиб ўтамиз, 26 ёшли Муҳаммад Салоҳ 2017 йилнинг ёзида «қизиллар» сафига ўтган, унинг римликлардан трансфери қиймати 42-50 млн евро атрофида бўлганди.

«Ливерпуль»–«Арсенал» учрашуви бугун Тошкент вақти билан соат 22:30да бошланади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Спорт » Унаи Эмери: «ПСЖ»да Салоҳнинг салоҳиятига шубҳа билан қараган эдик»
[/banner_pushhouse