date
views 2 986

«Наполи»да Мессини сотиб олишдан бошқа чора йўқ»

«Наполи»да Мессини сотиб олишдан бошқа чора йўқ»
Италия терма жамоасининг собиқ ҳимоячиси Фабио Каннаваро «Ювентус»нинг А Сериядаги бошқа клублардан устунлиги ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Наполи» ва «Интер» «Ювентус»нинг гегемониясига ҳақиқатан ҳам чек қўя оладигандек бўлиб кўринганди, аммо афтидан, «бьянконери» ҳеч нарсага қарамай олдинда кетишда давом этади.

Муайян вазиятларда қандай йўл тутиш кераклигини тушунгани учун ҳам «Ювентус» мақтовга лойиқ. Жамоага ишонч ва шижоат керак эди, еврокубокларда олдинга қадам ташлаш ва А Сериядаги етакчиликни мустаҳкамлаш зарурати бор эди – ана шундай дамда Роналдуни сотиб олишди.

«Наполи» учун «Ювентус»дан А Серия чемпионлигини тортиб олишнинг ягона йўли – Мессини трансфер қилиш. Ё шундай бўлади, ёки бўлмаса «Юве»нинг ўзи уларга ғалабани совға қилади» – деган Каннаваронинг сўзларини келтирмоқда Football Italia.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Наполи»да Мессини сотиб олишдан бошқа чора йўқ»