Диллиан Уайт Кличкони нокаутга учратмоқчи

  • 13 январь 2019, 08:23
  • 627
  • Спорт
  • Диллиан Уайт Кличкони нокаутга учратмоқчи
    Супероғир вазн тоифасидаги боксчи Диллиан Уайт украиналик афсона Владимир Кличкони мағлуб эта олишини айтди.
    Британиялик чарм қўлқоп устаси бироз аввал Кличконинг айнан Уайт билан жанг ўтказиш учун рингга қайтаётгани ҳақидаги хабарга ўз муносабатини билдирди.

    "Мен бу жангга ўз розилигимни бераман ва Кличкони нокаутга учратаман. Ҳа, тан олиш керак у жуда ҳам буюк жангчи. Жошуани мағлуб этишига бир баҳя қолганди. Лекин, ҳозир менинг даврим келган. Кличко айни пайтда менга ҳеч қандай муаммо туғдира олмайди.

    Шу ўринда бир нарсани айтишим керак - мен Владимир билан бир неча йил давомида битта залда машғулот ўтказганман. Айтмоқчи бўлганим, унинг заиф томонларини биламан. У тана қисмига зарба беришни ёқтирмайди. Асосий зарбаларини бош қисмига йўналтиради", - деди Уайт.

    » » Диллиан Уайт Кличкони нокаутга учратмоқчи