date
views 5 208

Яқин орада ўзбекистонлик футболчилар турк клубларида пайдо бўлиши мумкин

Яқин орада ўзбекистонлик футболчилар турк клубларида пайдо бўлиши мумкин
ЎФА ва ПФЛ вакиллари Туркияда мамлакат футболи билан яқиндан танишиб, тажриба ўрганиш мақсадида турли учрашувлар ўтказишаётгани ҳақида хабар бериб ўтгандик.
Бугун Отабек Имомов ва Омон Ғофуров "Галатасарой" клуби билан яқиндан танишишди. "Галатасарой" президенти Мустафо Женгиз Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Профессионал футбол лигаси билан ҳамкорлик қилишдан мамнун эканини таъкидлаб ўтди. Учрашув давомида "Галатасарой" клуби скаутлари Ўзбекистонга таклиф этилди. Улар мамлакатимизга ташриф буюриб, футболчиларимизни кўздан кечиришади ва истеъдодли футболчилар Туркия клубига кўрикдан ўтиш учун юборилади. Яқин орада ўзбекистонлик футболчилар Туркия клубларида пайдо бўлиши мумкин. Бу ҳақда ЎФА расмий сайти хабар бермоқда.

Бундан ташқари, "Галатасарой", "Бешиктош" каби клублар билан ўртоқлик ўйинлари ташкил этиш бўйича ҳам келишувларга эришилди. Бундай ўртоқлик ўйинлари Туркия ва Ўзбекистонда ўтказилиши белгилаб қўйилди. Турк футболи билан ҳамкорлик ўрнатишга қаратилган учрашувлар давом этади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Яқин орада ўзбекистонлик футболчилар турк клубларида пайдо бўлиши мумкин