«Барселона» Каталония дербисида «Жирона»ни мағлубиятга учратди

  • 27 январь 2019, 23:06
  • 894
  • Спорт
  • «Барселона» Каталония дербисида «Жирона»ни мағлубиятга учратди
    Испания чемпионатининг 21-туридан ўрин олган «Жирона» – «Барселона» учрашуви ўз ниҳоясига етди. «Монтиливи» стадионида бўлиб ўтган баҳсда меҳмонларнинг қўли баланд келди.

    Учрашув тенг курашлар остида бошланди ва кўк-анооарнглилар тезкор гол уришга муваффақ бўлишди. 9-дақиқада Нельсон Семеду жамоасининг комбинациясини гол билан якунлади.

    Танаффусгача икки жамоада ҳам бир қатор қулай имкониятлар юзага келди, бироқ ҳисоб ўзгармай қолди. Иккинчи бўлим дебютида мезбонлар бир киши кам бўлиб қолишди. Бернардо Эспиноса иккинчи сариқ карточкасини олиб майдонни тарк этди.

    68-дақиқада Лионел Месси Хорди Альбанинг узатмасидан сўнг дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди ва чиройли голга муаллиф бўлди. Мана шу ҳисоб ўйин сўнггига қадар сақланиб қолди.
    Шу тариқа, «Барселона» очколарини 49тага етказиб олган ҳолда турнир жадвалида карвонбошиликни давом эттирмоқда.
    Ла Лига, 21-тур
    Жирона – Барселона 0:2 (0:1, 0:1)
    Голлар:
    0:1 – 9 Нелсон Семеду, 0:2 – 68 Месси.
    Жирона – Буну, Алькала, Эспиноса, Хуанпе, Порро, Гранель (Пайк Сын Хо, 86), Фернандес, Порту (Лосано, 80), Понс, Алеиш Гарсия (Дуглас Луис, 70), Стуани.
    Барселона – тер Стеген, Пике, Альба, Нелсон Семеду, Лангле (Вермален, 77), Ракитич, Бускетс (Серджи Роберто, 82), Видаль (Артур, 58), Коутиньо, Месси, Суарес.
    Огоҳлантиришлар: Эспиноса (29), Лангле (31), Видаль (37), Бускетс (43), Буну (52), Хуанпе (69).
    Четлатиш: Эспиноса (51).

    Манба: www.uff.uz

    » » «Барселона» Каталония дербисида «Жирона»ни мағлубиятга учратди