date
views 3 373

Шаҳрам Ғиёсов - Эммануэль Тэйлор. Боксчилар кўз уриштиришди (видео)

Шаҳрам Ғиёсов - Эммануэль Тэйлор. Боксчилар кўз уриштиришди (видео)
Хабарингиз бор, профессионал боксчимиз Шаҳрам Ғиёсов АҚШ вақти билан 26 апрель куни тунда ўзининг профи боксдаги навбатдаги жангини ўтказади.

Унинг бу сафарги рақиби АҚШлик Эммануэль Тэйлор бўлади. Мазкур баҳс 10 раундга мўлжалланган бўлиб, вакилимиз WBA интерконтинентал камари учун рингга кўтарилади. Бўлажак бокс кечаси АҚШнинг Лос-Анжелес шаҳрида бўлиб ўтади.

Мазкур жанг олдидан боксчилар кўз уриштиришди ва матбуот анжуманида қатнашишди. ВИДЕО

Маълумот учун, Шаҳрам ҳозирга қадар профи боксда еттита жанг ўтказиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонган. Унинг рақиби - 29 ёшли Тэйлор эса 25 та жанг ўтказган ва шуларнинг 20 тасида ғолиб чиқиб, қолганида мағлуб бўлган.

Эслатиб ўтамиз, ушбу жангни МТРК "Sport" телеканали жонли эфирда намойиш этишни режалаштирган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Шаҳрам Ғиёсов - Эммануэль Тэйлор. Боксчилар кўз уриштиришди (видео)