22:39 / 28.04.2019
2 679

«Челси» меҳмонда «МЮ»га ютқазмади ва 4-ўринда қолди

«Челси» меҳмонда «МЮ»га ютқазмади ва 4-ўринда қолди
«Олд Траффорд»да Англия Премьер-Лигаси 36-турининг охирги ўйини бўлиб ўтди. Ўз майдонида Лондоннинг «Челси» клубини қабул қилган «МЮ» 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаб, Чемпионлар Лигасига йўлланма берадиган «кучли тўртлик»га кириш учун имкониятларини пасайтириб юборди.

Ҳар икки жамоа сафида испаниялик футболчилар гол уришди. 11-дақиқада Хуан Мата манчестерликларни ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, 43-дақиқада Давид Де Хеанинг хатосидан фойдаланган Маркус Алонсо мувозанатни тиклади.

Бу дурангдан сўнг «Челси» околари сонини 68 тага етказиб, 4-ўринда қолди. «МЮ» 65 очко билан 6-ўринда қолди ва бугун «Лестер»га ютқазган «Арсенал»ни қувиб ўтиш имкониятидан фойдалана олмади. Сульшер жамоаси бугун каттароқ ҳисобда ғалаба қозонса, «Челси»ни ортда қолдириб, 4-ўринга кўтарилиши ҳам мумкин эди.

Манчестер Юнайтед – Челси 1:1
Голы:
Мата (11) – Алонсо (43).
Манчестер Юнайтед: Де Хеа, Линделёф, Байи (Рохо, 71), Янг, Шоу, Погба, Матич, Мата (Мактоминай, 81), Эррера, Рэшфорд (Санчес, 65), Лукаку.
Челси: Аррисабалага, Давид Луиз, Алонсо, Рюдигер (Кристенсен, 65), Аспиликуэта, Канте, Ковачич (Лофтус-Чик, 76), Азар, Жоржиньо, Виллиан (Педро, 84), Игуаин.
Огоҳлантиришлар: Эррера (43), Виллиан (52), Ковачич (53), Рохо (80).

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Челси» меҳмонда «МЮ»га ютқазмади ва 4-ўринда қолди