2 624
Купер: “Туркия каби кучли рақибларга қарши ўйинлар расмий учрашувлардан олдин биз учун фойдали”
Туркия - Ўзбекистон учрашувидан кейин миллий терма жамоамиз бош мураббийи Эктор Купер ўйин ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Биз ҳар бир ўйиндан кейин ўзимиз учун тегишли хулосалар чиқариб борамиз. Туркия терма жамоаси билан ўйиндан кейин ҳам ўз хулосаларимга эга бўлдим. Туркия савия жиҳатдан биздан устун терма жамоа. Шунингдек, улар ФИФА рейтингида ҳам биздан анча юқорида туришади. Айнан мана шундай кучли терма жамоаларга қарши ўйинларда хатоларимиз кўринади. Қайси жиҳатлар устида кўпроқ ишлашимиз кераклигини ўзимиз учун аниқлаб оламиз.
Фурсатдан фойдаланиб, биз учун Уругвай, Туркия каби кучли терма жамоалар билан ўртоқлик ўйинлари ташкил қилиб бераётган Ўзбекистон футбол ассоциациясига миннатдорчилик билдириб ўтмоқчиман. Биз ўз даражамиздаги терма жамоалар билан ўйнаб, ғалаба қозониб юрсак, "бизда ҳаммаси жойида экан" деган нотўғри хулосага бориб қолишимиз мумкин. Шу сабабли ўзимиздан савия жиҳатдан юқори бўлган жамоалар билан ўйнашга, уларнинг фонида ўз кучимизни синовдан ўтказиб олишга ҳаракат қилмоқдамиз.
Туркияга қарши ўйинда бир қатор янги футболчиларни синовдан ўтказиб олдик. Бир йўла уч нафар футболчи миллий терма жамоада дебют ўйинини ўтказди. Булар Остон Урунов, Қувондиқ Рўзиев ва Достон Ибрагимов. Улар Туркия каби кучли рақибга қарши ўйинда ўзини йўқотиб қўймади. Биз турли позицияларга бир қатор кучли футболчиларни тайёрлаб бормоқдамиз. Рақобат бор жойда, ўсиш бўлади. Хабарингиз бор, таркибимиздаги баъзи футболчилар жароҳат олишган. Янги келадиган футболчилар уларга рақобат ҳосил қилиши зарур.
Ўйинимиздаги камчиликлар ҳақида гапирадиган бўлса, биз стандарт вазиятларда яхши ўйин намойиш қила олмаяпмиз. Туркияга қарши ўйинда ҳам ҳар иккала гол стандарт вазиятдан кейин киритилди. Бу борада кўп иш олиб боришимиз керак. Бундан ташқари, рақиб кучли прессинг қилган пайтда биз қийналиб қоляпмиз. Туркия жарима майдончамиз атрофидан прессингни бошлади. Бу вазиятда биз тўпни назорат қилишга қийналдик. Мана шу жиҳат устида ҳам ишлашимиз зарур.
Олдимизда яна иккита ўртоқлик ўйини бор. Мазкур ўйинлардан кейин якуний хулосага келамиз. Сентябрь ойида биз учун расмий ўйинлар бошланади. Жаҳон чемпионати саралашида иштирокни бошлаймиз. Ўшай пайтга қадар терма жамоанинг оптимал таркибини шакллантирамиз.
Саралаш давомида кучли терма жамоаларга қарши майдонга тушишимизга тўғри келади. Ўша ўйинларга муносиб тайёргарлик кўриш учун ҳам Туркия каби рақиблар билан ўйинлар жуда фойдали. Ўзимиздан кучсиз рақиблар билан ўртоқлик ўйини ўтказиб, расмий ўйинларга яхши тайёрлана олмаслигимиз мумкин. Бу ўйинлардаги натижалар, ғалабалар чалғитиб қўяди. Ўртоқлик ўйинлардаги кучли жамоаларга қарши учрашувлар кўп жиҳатдан фойдали.
Ўйиннинг натижасидан кўра, ўйлаб қўйилган режалар қай даражада амалга ошаётгани муҳим. Биз Туркияга қарши ёмон ўйнамадик. Кучли жамоаларга қарши фақат жамоавий ўйин ва кўпроқ ҳаракатланиш эвазига ижобий натижага эришиш мумкин. Машғулотлар давомида айнан мана шу жиҳатларимизни кучайтиришга урғу беряпмиз", - деди Эктор Купер. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?