
Англия Премьер-лигаси 3-туридан ўрин олган "Ливерпуль" ҳамда "Арсенал" жамоалари ўртасидаги ўйин ўз ниҳоясига етди.
"Энфилд Роуд" стадионида кечган учрашувда мезбонлар 3:1 ҳисобидаги ишончли ғалабани қўлга киритишди. Жоэль Матип ҳамда Муҳаммал Салоҳ (дубль) томонидан киритилган голларга "тўпчилар" сафида Лукас Торрейра бир бор жавоб қайтарди.
Шу тариқа, "қизиллар" ҳисобидаги очколар сони 9 тага етди ва жамоа турнир жадвалидаги пешқадамлигини давом эттирадиган бўлди. Лондонликлар эса 6 очко билан 2-поғонада қолишди.
"Ливерпуль" - "Арсенал" 3:1
Голлар: Жоэль Матип (41), Муҳаммад Салоҳ (49-П), Муҳаммад Салоҳ (59), Лукас Торрейра (85).
"Ливерпуль" – Адриан, ван Дейк, Александер-Арнолд, Робертсон, Матип, Вейналдум, Фабиньо, Хендерсон, Мане, Фирмино, Салоҳ.
"Арсенал" – Лено, Монреаль, Давид Луиз, Папастатопулос, Мэйтленд-Найлз, Гюндози, Жака, Себальос, Уиллок, Пепе, Обамеянг. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар