08:10 / 02.09.2019
2 216

«Арсенал» шимолий Лондон дербисида камбэк қилиб мағлубиятдан қутулиб қолди

«Арсенал» шимолий Лондон дербисида камбэк қилиб мағлубиятдан қутулиб қолди
Англия Премьер лигасида 4-турнинг охирги ўйини якунланди.
Ўз майдонида «Тоттенҳэм»ни қабул қилган «Арсенал» 2:2 ҳисобидаги иродали дуранг қайд этди.

Ўйиннинг 10-дақиқасида Кристиан Эриксен ҳисобни очди, 40-дақиқада Ҳарри Кейн пенальтидан унумли фойдаланиб, «Тоттенҳэм»нинг устунлигини мустаҳкамлади. Биринчи бўлимд якунида Ляказетт супер гол уриб ҳисобни қисқартирди. 71-дақиқада эса Обамеянг мувозанатни тиклади.

Ўйиннинг 80-дақиқасида мезбонлар ҳимоячиси Сократиса Папастатопулос урган гол инобатга олинмади, бу вазиятда VAR грециялик ҳимоячини тўп билан таъминлаган Сеад Колашинац ўйиндан ташқари ҳолатда қолган деб топди.

Бу натижадан кейин Унаи Эмери шогирдлари 7 очко жамғарган ҳолда 5-ўринда жойлашган, «Тоттенҳэм» 5 очко билан 9-ўринда бормоқда.

АПЛ. 4-тур
Арсенал – Тоттенҳэм 2:2
Голлар:
Ляказетт (45), Обамеянг (71) - Эриксен (10), Кейн (40, пенальти).
Арсенал: Лено, Колашинац, Папастатопулос, Давид Луиз, Мэйтленд-Найлз, Торрейра (Себальос, 63), Гендузи, Чака, Пепе, Ляказетт (Мхитарян, 67), Обамеянг.
Тоттенҳэм: Льорис, Роуз, Алдервейрелд, Санчес, Вертонген, Эриксен, Уинкс, Сиссоко, Ламела (Алли, 60), Сон Хын Мин (Ло Чельсо, 79), Кейн.
Огоҳлантиришлар: Роуз (28), Ламела (32), Эриксен (57), Ляказетт (63), Уинкс (74), Санчес (78), Папастатопулос (87), Чака (90).

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Арсенал» шимолий Лондон дербисида камбэк қилиб мағлубиятдан қутулиб қолди