Винисиусга АПЛнинг 6 клуби даъвогарлик қилмоқда

  • 22 декабрь 2019, 14:53
  • 567
  • Спорт
  • Винисиусга АПЛнинг 6 клуби даъвогарлик қилмоқда
    "El Desmarque" нашрининг хабарига кўра, Мадриднинг "Реал" клуби вингери Винисиус Жуниор бир қатор клубларнинг трансфер мақсадига айланган. Бразилиялик футболчи "қироллик клуби" асосий таркибига қўшила олмаяпти, жамоага Родриго олиб келингач, Винисиус тўлақонли заҳира футболчисига айланди.

    Маълумотларга қараганда, унга Англиянинг "Тоттенхэм", "Вулверхэмптон", "Манчестер Юнайтед", "Челси" ва "Арсенал" сингари клублари даъвогарлик қилишмоқда. Шунингдек, Жуниорнинг совчилари орасида ПСЖ ва "Рома"ҳам бор.

    Эслатиб ўтамиз, Transfermarkt.de сайти маълумотларига биноан Винисиуснинг амалдаги трансфер нархи 50 миллион еврога тенг.

    » » Винисиусга АПЛнинг 6 клуби даъвогарлик қилмоқда