22:46 / 11.01.2020
2 279

Златан ўз голи билан “Милан”нинг ғалабасиз серияси тугашига ҳисса қўшди (видео)

Златан ўз голи билан “Милан”нинг ғалабасиз серияси тугашига ҳисса қўшди (видео)
Италия чемпионати 19 туридан ўрин олган “Кальяри” – “Милан” ўртасидаги учрашув якунланди.
Учрашувнинг биринчи бўлимида ҳисоб очилмади. 2 таймнинг илк дақиқасидаёқ “россонерилар” ҳужумчиси Рафаэль Леау рақиб дарвозасини ишғол қилди. 64 дақиқада эса Златан Ибрагимович гол уриб, орадаги фарқни оширди. Айтиш жоизки, бу 38 ёшли футболчининг миланликлар таркибига қайтганидан кейинги илк голи сифатида ёзилди.

Шу тариқа, ўйинда натижа бошқа ўзгармади ва Стефано Пьоли шогирдларининг уч ўйинлик ғалабасиз сериясига чек қўйилди. “Милан” ушбу муваффақиятдан кейин жадвалда 25 очко тўплаган ҳолда 8 ўринга кўтарилди.

Кальяри – Милан 0:2 (0:0, 0:2)
Голлар:
0:1 – 46 Рафаэл Леау, 0:2 – 64 Ибрагимович.
Кальяри – Ольсен, Пеллегрини, Клаван, Пизакане, Фараго, Наингголан, Нандес (Ионицэ, 76), Чигарини, Рог (Кастро, 76), Жоао Педро, Симеоне (Черри, 69).
Милан – Доннарумма, Тео, Мусаккьо, Калабрия (Конти, 73), Романьоли, Беннасер, Кессиэ, Кастильехо, Чалханоглу (Бонавентура, 64), Рафаэл Леау (Ребич, 90), Ибрагимович.
Огоҳлантиришлар: Чигарини (26), Нандес (39), Пеллегрини (60), Беннасер (61).


arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Златан ўз голи билан “Милан”нинг ғалабасиз серияси тугашига ҳисса қўшди (видео)