
Бразилиялик афсонавий ҳужумчи Роналдо нега "Интер"дан кетгани ҳақида айтиб ўтди.
“Мен “Интер”да бахтли эдим. Мухлислар мени жудаям кучли қўллаб-қувватлашарди. Ўшанда мураббий Купер эди ва мен у билан ишлай олмадим. Ўшанда мен раҳбариятга мени ёки мураббийни танлаш шартини қўйганман.
Ўшанда менинг “Интер”даги фаолиятимга якун ясалган. Клуб ўшанда Куперни олиб қолишни танлаган”, - дейди Роналдо.
Маълумот учун, Роналдо 1997-2002 йилларда “Интер”да тўп сурган ва 98 та ўйинда майдонга тушиб рақиблари дарвозасига 59 та гол урган.
Эслатиб ўтамиз, Эктор Купер 2018-2019 йилларда Ўзбекистон миллий терма жамоасини бошқарган. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.