Фото: Yandex Photos
Россиялик боксчи Александр Поветкин (35-2-1, 24 КО) супероғир вазнда WBC вақтинчалик чемпиони Диллиан Уайтга (27-1, 18 КО) қарши жанг қилади.
Мазкур тўқнашув 2020 йилнинг 2 май куни Манчестер шаҳрида бўлиб ўтади. Боксчилар иштирокидаги матбуот анжумани эса 4 март санасига белгиланган. Бу ҳақда Поветкин ҳамкорлик қиладиган «Мир Бокса» промоутерлик компанияси раҳбари Андрей Рябинский маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, 2019 йилнинг декабрида Поветкин Майкл Ҳантер билан жанг қилган ва беллашув дуранг билан якун топганди.
Маълумот учун, Поветкин ҳаваскор бокс бўйича икки карра Европа чемпиони, шунингдек, Жаҳон чемпионати ва Олимпиада олтин медаллари соҳиби ҳисобланади. Профессионал боксда эса 35 жанг ўтказиб, уларнинг 24 тасини нокаут билан якунлаган.
WBC рейтинги етакчиси Уайт эса проф боксда 27 та жангда қатнашган ва фаолиятидаги ягона мағлубиятни Энтони Жошуадан қабул қилиб олган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди