Россия миллий жамоасининг собиқ ҳужумчиси Александр Кержаков «Спорт-Экспресс» нашрига берган интервьюсида Элдор Шомуродовни Россия чемпионатининг энг яхши уч ҳужумчиси сафига киритиб, уни «Ливерпуль» форвардига ўхшатди.
«Россия чемпионатининг энг яхши ҳужумчилари қаторига ўзимга ёқадиган Комличенкони қўшишим мумкин, аммо учталикка эмас. Комличенконинг чемпионатда ҳали ўзини ҳар томонлама кўрсатишга вақти бор. Уни ҳозирча 4-ўринга қўяман. Дастлабки учлигимга эса Александр Кокорин, Артём Дзюба ва Элдор Шомуродовни киритаман.
Шомуродов айниқса ҳужумни якунлашда жуда яхши ҳаракат қилади. У худди «Ливерпуль»даги Фирминонинг майдондаги вазифасини бажаради. «Ростов» форварди майдон марказига келиб, шерикларига қочиш учун бўш ҳудуд яратади. Қолаверса у яккама-якка вазиятларда ҳам яхши ўйнайди», дейди «Зенит», «Севилья» ва «Тоттенҳэм»да ўйнаган собиқ ҳужумчи.
Маълумот учун, Элдор Шомуродов Россия чемпионатининг жорий йилги мавсумида 11та гол билан тўпурарлик пойгасида Артём Дзюбадан (13 та гол) кейин иккинчи бўлиб турибди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»