“Тоттенхэм”ни бошқараётган Жозе Моуриньо ёзда “Зенит” ҳужумчиси Артём Дзюба ва ПСЖ ҳимоячиси Тома Мёньени ўз жамоасида кўришни истамоқда. Ҳар икки футболчининг шартномаси ёзда ниҳоясига етади ва Лондон клуби уларни бепул қўлга киритиш имконидан фойдаланиб қолмоқчи. “Тоттенхэм” россиялик ҳужумчини қишдан буён трансфер қилмоқчи бўляпти.
Артём Дзюба беш йилдан буён “Зенит” шарафини ҳимоя қилмоқда. Жорий мавсумда 21 та ўйинда 13 та гол урган ҳужумчи “Ростов”да ўйнаётган Элдор Шомуродовнинг тўпурарлар баҳсидаги асосий рақобатчиси ҳисобланади. Агар Моуриньо Дзюбани Англия чемпионатига кўчира олса, ўзи билмаган ҳолда Элдор Шомуродовга тўпурарлар баҳсида ёрдам берган бўлади.
Ўз навбатида, “Зенит” иқтисодий вазият туфайли футболчиларини сотиши эҳтимолдан ҳоли эмас. Питерликларнинг яна бир ҳужумчиси Сардор Азмунга “Арсенал” жиддий қизиқмоқда.
Манба: Sports.uz “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди